23 Апрел 2022 йил 570

Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Зукко китобхон” интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди

Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан 22 апрель куни “Зукко китобхон” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Тасдиқланган низом асосида ўтказилган мазкур интеллектуал ўйинда барча шаҳар-туман ички ишлар органлари ходимларидан иборат жамоалар қатнашди. Интеллектуал ўйинни ташкил этишдан кўзланган мақсад аввало мамлакатимизда ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг дунёқараш ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижодий салоҳиятини ошириш, маънавий баркамол шахс бўлиб вояга етишларида кўмаклашиш, иқтидорли, ижодкор ёшларни рағбатлантириш, уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарларига меҳрини уйғотишдан иборатдир.

Интеллектуал беллашувда ходимларнинг билим ва зукколигини баҳолаб бориш учун малакали мутахассислар таклиф этилди.

Қизғин ва муросасиз жараёнларга бой бўлган беллашувда Урганч тумани ИИБ терма жамоаси фахрли 1-ўринга лойиқ кўрилган бўлса, Янгиариқ ва Тупроққалъа туманлари ИИБ терма жамоалари тегишли тартиб 2 ва 3-ўриндан жой олишди.

Ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

Хоразм вилояти ИБ Ахборот хизмати

Text to speech