5 Июн 2022 йил 334

Ички ишлар вазири кубоги учун ўтказилаётган мусобақанинг маҳаллалар ўртасидаги босқичи якунланди

Айни кунларда Хоразм вилоятининг 3-секторларида ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири кубоги” учун мусобақалар қизғин давом этмоқда.

Ёшлар ўртасида ўтказиладиган “Беш ташаббус олимпиадаси”га тайёргарликни таъминлаш, ёшлар айниқса уюшмаган ёшлар орасидан иқтидорли, кучли ва туғма истеъдоди бор ёшларни  селекция қилиш мақсадида уюштирилган ушбу спорт мусобақаси вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги 3-секторда жойлашган маҳаллалар ёшларини қамраб олди.

Мусобақалар юқори савияда ўтказилиши борасида шаҳар-туман ички ишлар органлари томонидан ташкилий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ушбу чора-тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари вилоятнинг барча шаҳар-туманларидаги 3-секторларида мусобақанинг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа муросасиз беллашувларга бой бўлганлиги билан иштирокчиларнинг қизиқишини орттирган бўлса, ғолиб ва совриндорларнинг ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан тақдирланганлиги эса мусобақа нуфузининг юқори эканлигини белгилаб берди.

Вилоятдаги шаҳар ва туманларда бўлиб ўтган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган маҳалла ёшлари жорий йилнинг 8-10 июнь кунлари бўлиб ўтадиган вилоят босқичида ўзаро куч синашадилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech