ИИВ ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида
Ички ишлар органлари ва фуқаролар йиғинларининг узвий ҳамкорлиги жойларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини амалга оширишда ўз самарасини бериши табиий.
Аҳолининг турмуш тарзини юксалтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан вилоятдаги мавжуд 519 та маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли билан ишлаш тизими батафсил ўрганилмоқда.
Вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар таҳлил қилиниб, бу борада камчиликларга йўл қўйган мутасади шахсларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва ногирон фуқаро яшовчи оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларни доимий иш билан таъминлаш аҳволи ҳам ишчи гуруҳ томонидан мукаммал таҳлил этилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати