1 Декабр 2022 йил 239

ИИВ Хоразм академик лицейи ўқувчилари учун эксперт-криминалистика соҳаси бўйича илмий-амалий машғулот ўтказилди

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари таркибидаги эксперт-криминалистика хизматининг фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Ўз фаолиятини тобора такомиллаштириб бораётган Хоразм вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари ҳуқуқий тарғибот ишларига ҳам масъулият билан ёндашиб келмоқдалар.

Ушбу тамойилдан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органлари учун малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда ёшларда касбга бўлган садоқатни ва қизиқишни ошириш мақсадида, Хоразм вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари подполковник С.Нуржанов ва майор Б.Мирзаевлар томонидан ИИВ Хоразм академик лицейида “Ҳодиса содир бўлган жойга чиқиш. Фотосуратга олиш ва унинг усуллари. Ҳодиса жойида техник криминалистик воситалардан тўлиқ фойдаланиш. Далилий ашёларни аниқлаш ва олиш усуллари.” мавзусида машғулот ўтказилди.

Илмий-амалий шаклда ўтказилган машғулот давомида жиноят ва ҳодиса жойларидан олинган ва жиноятларни фош этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ашёвий далилларни олиш ҳамда уларнинг жиноятларни фош этишдаги ўрни ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек машғулот доирасида ўқувчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан  батафсил маълумотлар берилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech