4 Апрел 2022 йил 368

ИИВ Хоразм академик лицейи ўқувчилари учун илмий-амалий кўргазма ўтказилди

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларининг касбий тайёргарлик даражасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиб, турли назарий ва амалий ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Мазкур машғулотлар доирасида ички ишлар органлари учун малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда ёшларда касбга бўлган садоқатни ва қизиқишни ошириш мақсадида, Хоразм вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ходимлари томонидан ИИВ Хоразм академик лицейида “Эксперт-криминалистика фаолиятининг замонавий имкониятлари, криминалистик техник воситалар ҳамда ашёвий далиллар” мавзусида тақдимот ўтказилди.

Илмий-амалий кўргазма шаклида ўтказилган тақдимот давомида жиноят ва ҳодиса жойларидан олинган ва жиноятларни фош этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қўл-бармоқ излари, қалбаки пуллар, ҳужжатлар намойиш қилиниб, уларни ашёвий далил сифатида олиниши тарихи, жиноятларни фош этишдаги ўрни ҳақида қисқача тафсилотлари ёритилди.

Шунингдек тақдимот доирасида ўқувчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан  батафсил тушунтиришлар берилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech