7 Апрел 2022 йил 528

ИИВ Хоразм академик лицейида Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

“Маънавият ойлиги” доирасида 2022 йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Хоразм академик лицейида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишланган бўлиб,  тадбирда лицейнинг 1-босқич ўқувчилари ўртасида  «Биз киммиз, қандай буюк инсонларнинг авлодимиз!» мавзусида билимлар беллашуви бўлиб ўтди.

Тадбирни академик лицей директори Р.Машарипов очиб берди ва Амир Темур, унинг халқимиз тарихида тутган беқиёс ўрни ҳақида қисқача маълумот бериб, иштирокчи ўқувчиларга омад тилади.

Шундан сўнг беллашувлар бошланди. Беллашувда ўқувчилар 3 та шарт бўйича, яъни 1-шарт "Зукколар беллашуви" (тест ишлаш), 2-шарт "Ақл чархи" (крассворд ишлаш ) ва 3-шарт “Темур тузуклари билимдони” беллашуви асосида ўтказилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган Амир Темур бобомизнинг давлат бошқаруви ҳақида видеоролик ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбирда ғолиб бўлган ва фаол қатнашган ўқувчилар диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Бундай тадбирларни ташкиллаштиришдан асосий мақсад, албатта ёш авлодни ўз аждодларидан фахрланиш туйғуларини тийиши, уларга муносиб ворис бўлишга интилиши, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Она Ватанга муҳаббат каби туйғуларни шакллантиришдан иборатдир.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech