23 Октябр 2020 йил 598

ИИВ Хоразм академик лицейида байрам муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Мамлакатимизда ҳар йили “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” кенг нишонланади. Тинчлик ва осойишталик посбонларининг касб байрами ҳисобланувчи ушбу сана муносабати билан жорий йилда ҳам ички ишлар органларининг барча тузилмаларида турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши белгилаб олинган.

ИИВ Хоразм академик лицейида вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси билан ҳамкорликда “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” куни муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбир жорий йилдаги байрам тадбирларининг илк дебочаси бўлди.

Пандемия туфайли карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилган тадбирда академик лицейнинг бир гуруҳ ўқувчилари, соҳанинг фидойи ходимлари ва фахрийлари иштирок этдилар.

Кўрик-танлов шаклида ўтказилган мазкур тадбирда лицей ўқувчилари ўзларининг ички ишлар органлари ходимларига байрам тилакларини шеърий ифода этиш билан биргаликда, ички ишлар органлари фаолияти ва тарихига оид билимлари, ҳуқуқий саводхонлиги, жанговор қуролни қисмларга ажратиш ва йиғиш ҳамда жумбоқли вазиятларнинг ечимини топиш бўйича ўзаро беллашдилар.

Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва бадиий китоблар тўплами билан тақдирланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech