ИИВ Хоразм академик лицейида байрам тадбири бўлиб ўтди
“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Хоразм академик лицейида 2022 йил 7 март куни "Баҳор маликаси" мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни лицей директори полковник Р.Р.Машарипов кириш сўзи билан очиб, аёл зотининг муқаддас эканини, бугунги кунда жамиятимизда аёлларнинг ҳар соҳада фаол эканликларини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Тадбирда лицейнинг 1-босқич ўқувчи-қизлардан саккиз нафари 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Иштирокчилар ўзларининг билимини, зукколигини ва чаққонлигини намойиш қилишди. Мунис аёлларни, гўзал қизларни мадҳ қилувчи шеърлардан айтиб, дилтортар қўшиқлар куйлашди. Иштирокчи қизларнинг билими, ақл-у заковати, пазандалиги, истеъдоди ҳамда қобилияти синовдан ўтказилди.
Шунингдек, ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходими капитан А.Орипов ҳам иштирок қилди ва фурсатдан фойдаланиб мунис аёлларимизга ўзининг самимий тилак ва истакларини етказиб, лицейнинг она тили ва адабиёт фани бош ўқитувчиси Насиба Абдуллаевага Ички ишлар вазирининг фахрий ёрлиғини топширди.
Иштирокчи қизлар ҳам турли хил номинациялар бўйича диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати