19 Март 2022 йил 412

ИИВ Хоразм академик лицейида “Наврўз” байрамига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди

“21 март – Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг Хоразм академик лицейида 2022 йил 18 март куни "Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни лицей директори полковник Р.Р.Машарипов кириш сўзи билан очиб, Наврўз байрами ўзбек халқининг кўп йиллик қадриятларини намоён қилувчи, миллий анъаналарни акс эттирувчи  байрам эканлигини таъкидлаб, барчани ушбу байрам билан самимий муборакбод этди.

Тадбирда лицей ўқувчилари ўртасида миллий спорт ўйинларининг “Арқон тортиш”, “Тош кўтариш” ва “Қараб теп” турлари бўйича бўйича мусобақа уюштирилди. Мусобақа жараёнида ўзларининг эпчил ва кучли эканлигини кўрсата олган ўқувчилар ғолиблар сафидан ўрин олдилар.

Бундан ташқари, “Наврўз” байрамини ифодаловчи кўргазмали буюмларни қўлда ясаш бўйича ўтказилган танловда ҳам лицей ўқувчилари фаол иштирок этиб, ўзларининг иқтидорларини намоён этдилар.

Байрам тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказишда фаол иштирок этган ўқувчилар анъанага мувофиқ диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech