20 Март 2021 йил 742

ИИВ Хоразм академик лицейида ўтказилган тадбир шеърият кечасига айланди

ИИВ Хоразм академик лецейида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халк шоири, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу маънавий-маърифий тадбир том маънода шеърият кечасига айланди, чунки халқимизнинг севимли шоири Абдулла Орипов томонидан битилган шеърларни лицей ўқувчилари ифодали ўқиш билан биргаликда тарбиявий аҳамиятга эга саҳна кўринишлари орқали ҳам намойиш этишди.

Мазкур шеърият кечасига меҳмон сифатида таклиф этилган, “Беги Дўст” тахаллуси остида ижод қилувчи, ҳаваскор шоир, истеъфодаги катта сержант Бекмурод Усмонов ва вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бош инспектори майор Юлдуз Ҳамдамовалар ҳам буюк адибимиз Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди тўғрисида сўз юритиб, халқимиз қалбидан жой олган шеърларидан айримларини айтиб иштирокчилар олқишига сазовор бўлишди.

Тадбирда фаол иштирок этган лицей ўқувчилари фахрий ёрлиқ ва бадиий китоблар билан тақдирланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech