10 Январ 2022 йил 378

ИИВ Хоразм академик лицейида таътил кунларини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳамда Ватанпарварлик ойлиги доирасида, шунингдек ўқувчиларнинг қишки таътил даврини мазмунли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Хоразм академик лицейи раҳбариятининг ташаббуси билан лицейнинг          1-босқич ўқувчилари Урганч шахридаги ҳарбий қисмга ва ҳарбий қисм тасарруфидаги “Жасорат боғи”га ташриф буюрдилар. У ерда ўқувчиларга ҳарбий хизматчилар ва аскарлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг хизмат ўташ жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, “Жасорат боғи”да жойлаштирилган экспонатлар яъни ҳарбий техникалар ва ўқотар қуролларнинг экспонатлари билан ҳам мутахассис ходимлар ўқувчиларни яқиндан таништириб чиқдилар. Тадбир давомида ўқувчилар ўзларига керак бўлган тасаввурларга эга бўлдилар.

Бундай тадбирларни ташкиллаштиришдан асосий мақсад, албатта ёш авлодни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, чинакам халқ ҳимоячиси бўлиб улғайиши, она Ватанга муҳаббат каби туйғуларни шакллантиришдан иборатдир.

Лицей ўқувчиларнинг таътил кунларини янада мароқли ва сермазмун ўтишини таъминлашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар режа асосида давом этади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech