ИИВ Хоразм академик лицейида З.М.Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хоразм академик лицейида 11 февраль куни шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан "Адолатли шоҳ ва буюк шоир" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда лицей ўқувчилари Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди, "Бобурнома" асари ҳақида ўзларининг билимларини синовдан ўтказишди. Шунингдек "Кўҳинур" ва "Бобурнинг туғилиши" номли саҳна кўринишларида ўз қобилиятларини намоён этишди. Бобур ғазаллари ва рубоийларидан иборат қўшиқлар ижро қилинди. Юқоридагилар билан бир қаторда Бобур ҳаёти ва ижодига бағишлаб ўқувчилар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинлари ўтказилди.
Тадбир якунида академик лицей директори полковник Р.Р.Машарипов сўзга чиқиб, Бобурнинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этишни кенг йўлга қўйиш, ўқувчи-ёшлар қалби ва онгига унинг асарларининг мазмун-моҳияти, бадиий хусусиятини ва тарбиявий аҳамиятини чуқур сингдириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Маънавий-маърифий тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармасининг бир гуруҳ масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоб беришди ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ўзаро фикр алмашдилар. Тадбирда фаол қатнашган ўқувчиларга диплом ва эсталик совғалар топширилди.
Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёшларни аждодларга муносиб авлод бўлиш вояга етишларида, шунингдек уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати