Инсон қадрини улуғлаш – энг олий қадрият!
Сўнгги йилларда юртимизда ногиронлиги
бор инсонларга имкониятлар яратиш, ижтимоий ҳаётда фаол қатнашишлари учун
кўмаклашиш, шунингдек уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган
чора-тадбирларнинг кўлами анча кенгайди десак мубоға бўлмайди.
Жорий йилда "3 декабрь –
Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан Хоразм вилояти ички ишлар
органлари ходимлари ногиронлиги бўлган юртдошларимизни ижтимоий қўллаб-қувватлаш
мақсадида “Инсон қадрини улуғлаш – энг
олий қадрият!” шиори остида ўтказилган хайрия тадбирларида фаол қатнашдилар.
Хусусан, Хоразм вилояти ИИБ
томонидан Хива "Мурувват"
ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида "3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни"га
бағишлаб хайрия тадбири ўтказилди.
Унда вилоят ИИБ нинг бир гуруҳ ходимлари иштирок этиб, ички ишлар
органлари ходимлари томонидан ихтиёрий равишда йиғилган озиқ-овқат маҳсулотлари,
бирламчи санитария-гигиена воситалари ва кийим-кечаклар интернат уйида даволанаётган
шахслар учун хайрия тариқасида топширдилар.
Шунингдек тадбирда, ногирон юртдошларимизни даволашга ҳисса қўшиб
келаётган интернат уйининг бир гуруҳ фидойи ишчи хизматчиларига ҳам вилоят ИИБ
раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик совғалар топширилди.
Ўз навбатида интернат уйи раҳбарияти ва ишчи-хизматчилари ҳам кўрсатилган
ғамҳўрлик учун вилоят ички ишлар органлари ходимларига миннатдорчилик
билдирдилар.
Тадбир якунида интернат уйида даволанувчилар ва ишчи-хизматчилар сана
муносабати билан вилоят ИИБ томонидан ёзилган дастурхонга таклиф этилди.
Хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар эса барчага хушнудлик
улашди.
Хоразм
вилояти ИИБ Ахборот хизмати