12 Август 2020 йил 1003

Инсонпарварлик тамойилининг амалий ифодаси

Хоразм вилояти ички ишлар органларининг пробация хизмати ходимлари судлар томонидан тайинланган озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини таъминлашда, хизмат рўйхатида турган шахсларга нисбатан қонунларда назарда тутилган инсонпарварлик тамойилларининг ўз вақтида татбиқ этилишига алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар.

Бу борада айниқса судлар томонидан тайинланган жазоларни ўташ  даврида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилган, зиммаларига юклатилган вазифага масъулият билан ёндашган, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан судларга ўз вақтида тақдимномалар киритилаётганлиги хизмат ходимларининг рўйхатга олинган ҳар бир шахснинг тақдирига бефарқ эмаслигидан далолатдир.

Жорий йилнинг 11 август куни жиноят ишлари бўйича Янгиариқ тумани судида туман ИИБ пробация гуруҳи томонидан киритилган ана шундан тақдимномалардан бир нечтаси (карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда) кўриб чиқилди.

Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган шахсларнинг келгуси турмуш тарзи тўлиқ ўрганилиб, зарур ҳолларда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан мутасадди органларга ҳам тақдимномалар киритилди.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб келган бир нафар шахсга нисбатан жиноят учун жазонинг муқаррарлиги принципидан келиб чиққан ҳолда, илгари тайинланган жазосини бир карра оғирроғи билан алмаштириш юзасидан киритилган тақдимнома ҳам суд томонидан кўриб чиқилиб,  қаноатлантирилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech