Жалолиддин жасорати қалбимизда
Хоразм вилояти Ички ишлар ва Миллий гвардия бошқармалари ўртасидаги ҳамкорлик жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш йўналиши билан биргаликда маънавий-маърифий соҳада ҳам самарали йўлга қўйилган.
Миллий гвардия бошқармаси ташаббуси билан “Жалолиддин Мангубердининг Ватан озодлиги йўлидаги жасорати” мавзусида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда Миллий гвардия ва Ички ишлар бошқармасида хизмат қилаётган хотин-қизлар фаол иштирок этдилар.
Ушбу тадбир Хива шаҳридаги “Маъмун” академиясида Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти ҳамда Ватан озодлиги йўлидаги жасорати академиянинг етакчи тарихшунослари томонидан кўргазмали-семинар тарзида ўтказилди.
Семинарда иштирок этган ҳарбий хотин-қизлар ҳам сўзга чиқиб, Жалолиддин Мангуберди жасорати авлодлар қалбида мангу яшашини, Ватанни севиш ва уни ҳимоя қилишда ҳар бир йигит-қиз Жалолиддин Мангубердидан ўрнак олиши лозимлигини айтиб ўтдилар.
Маънавий-маърифий тадбирга таклиф этилган хотин-қизлар шу куни “Ичон қалъа” мажмуасидаги тарихий обидаларни ва “Хоразм лазгиси” тарғиботи доирасидаги бетакрор рақсларни томоша қилиб унутилмас таассурот билан қайтдилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати