Жиноят фош этилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази кичик тиббий ходимаси, 1987 йилда туғилган М.М. шахсий бойлик орттириш мақсадида ҳаттоки қонунга хилоф хатти-ҳаракат қилишдан ҳам қайтмади.
У танишини тиббиёт тизимига ишга жойлашда маслаҳат сўраб келган фуқаро С.Қўчқаровга бу борада ўзи ёрдам беришини аммо озгина “ҳаражати” борлиги очиқчасига айтди.
С.Қўчқаров таъмагирнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилди.
2021 йилнинг 12 февраль куни Хоразм вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, С.Қўчқаровдан талаб қилинган 1400 АҚШ долларини олган М.М. жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати