30 Сентябр 2021 йил 629

Жиноятчиликни жиловлашда амалиёт ва назария уйғунлиги таъминланади

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган ИИВ Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, “жиноятчиликни жиловлаш” борасида амалга оширилаётган ишларга илмий ва услубий кўмаклашиш ҳамда тизим учун кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш лозимлиги таъкидланган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда ИИВ Академиясининг малакали ўқитувчи-педагогларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда “жиноятчиликни жиловлаш” борасида амалга оширилаётган ишларга илмий ва услубий кўмаклашилмоқда.

Айни кунларда Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган ишчи гуруҳ аъзолари вилоятдаги криминоген вазиятни, энг кўп содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда унинг натижасига кўра, “жиноятчиликни жиловлаш” юзасидан илмий асосланган таклифлар ва тавсиялардан иборат ўқув-услубий қўлланма тайёрлаш, сўнгги 3 йилда Академияни тамомлаган ёш ходимлар фаолиятини мониторинг қилиш, ИИВ Хоразм академик лицейида амалга оширилаётган таълим-тарбия жараёнларига услубий кўмаклашиш каби чора-тадбирларни амалга оширдилар.

Назария ва амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш ҳамда кадрлар малакасини ошириш келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ўзининг ижобий самарасини бериши шубҳасиз. 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech