Карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш долзарб масала
Бугунги кунда дунёнинг барча давлатларида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият инсониятни ташвишга солаётгани сир эмас.
Халқаро ҳамжамият томонидан пандемия дея тан олинган хозирги эпидемиологик вазият инсонлардан санитария-гигиена ва карантин қоидаларига қатъий риоя этишни талаб этади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Хоразм вилояти ИИБ шахсий таркиби томонидан аҳоли ўртасида карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, вилоят ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари 2 июль “Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” билан боғлиқ тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш чоғида карантин ва санитария-гигиена қоидаларини аҳолига тўғри тушунтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратишди.
Санитария-эпидеомилогик осойишталик маркази ишчи-хизматчилари билан ҳамкорликда аҳоли гавжум бўладиган объектларда ва савдо мажмуаларида ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари жараёнида хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан Хоразм вилояти ИИБ ташаббуси билан тайёрланган (дезинфекцион ишлов берилган) карантин қоидалари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига бағишланган буклетлар ҳам тарқатилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати