24 Июн 2023 йил 5653

“Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида тиббиёт ходимлари билан тарғибот учрашуви бўлиб ўтди

Хоразм вилояти ҳудудида “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида кибержиноятчиликни олдини олиш борасида тарғибот тадбири давом этмоқда.

Бугун Хоразм вилояти Тиббиёт марказида тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари бугунги кунда кибермаконда содир этилаётган жиноятлар, уларга қарши курашиш ва бу турдаги жиноятлардан жабрланиб қолишга йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Бирор тиғ ёки буюм билан инсон танасига енгил ва оғир жароҳатлар етказиш мумкин. Аммо кибержиноятда инсоннинг маънавияти ва ижтимоий муҳитига таъсир ўтказиш мумкин -дейди Лочинбек Атоев

Шунингдек, фуқароларнинг саводхонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилишига қарамай, бу турдаги жиноятлар салмоғи ортиб бораётгани аниқ мисоллар ёрдамида айтиб ўтилди.

“Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” доирасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech