9 Декабр 2022 йил 315

Коррупцияга карши курашиш бўйича “Ишчи гуруҳ” йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг  ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратишга оид буйруғи талабидан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилояти ИИБ да коррупцияга қарши курашиш бўйича  “Ишчи гуруҳ” фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилнинг 9 декабрь куни вилоят ИИБ да мазкур “Ишчи гуруҳ”  иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходими подполковник А.С.Иномов олиб борди.

Йиғилишда Хоразм вилояти ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Хусусан, “Ишчи гуруҳ” томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.  

Йиғилиш якунида “Ишчи гуруҳ” аъзоларига вилоят ички ишлар органлари коррупцияга йўл қўймаслик, коррупциявий холатни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш, шахсий таркибнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан зарур тавсия ва топшириқлар берилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech