30 Сентябр 2023 йил 5577

Кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Хоразм вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони ходимлари ўртасида “Намунали патруль-пост хизмати ходими” ва “Намунали патруль-пост хизмати қисм командири” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги “Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ўтказилган ушбу кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш, билим савиясини ошириш, уларнинг хизмат ва жанговар шайлигини таъминлашга қаратилган.

Кўрик-танловда иштирокчиларнинг соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзлаштирганлик даражаси, табель қуролидан амалий ўқ отиш, қўл жанги усулларини бажариш, тўсинда тортилиш, 100 метрга югуриш, 3000 метрга югуриш, 50 метрга сузиш ҳамда саф тайёргарлиги бўйича билим ва маҳоратлари синовдан ўтказилди.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган ходимларга “Намунали патруль-пост хизмати ходими” ва “Намунали патруль-пост хизмати қисм командири” кўрик-танловларининг республика босқичига йўлланма берилди.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech