Кун тартибида гендер тенгликка эришиш стратегиясини амалга ошириш
Айни кунларда Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташаббуси билан гендер тенгликка эришиш стратегиясини амалга ошириш доирасида аёлларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай турига барҳам бериш бўйича, гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш “Стандарт операцион иш тартиблари”ни кенг тарғиб қилиш мақсадида халқаро ташкилотларнинг экспертлари билан ҳамкорликда семинар-тренинг ўтказилмоқда.
Каскад усулида ўтказилган семинар-тренинглар давомида Урганч шаҳрининг “Темирйўлчи”, “Шодлик”, “Камолот” ва “Гулшан” номли маҳаллаларида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ўрганиб чиқилди.
Унда юқоридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, уларнинг ўринбосарлари, ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари қатнашдилар.
Экспертлар томонидан берилган таклифларни келгусида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалиётга татбиқ этиш борасида келишиб олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати