18 Май 2020 йил 946

Кун тартибида вояга етмаганлар ва ёшлар масаласи

Кун тартибида вояга етмаганлар ва ёшлар масаласи

 

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин чора-тадбирларидан келиб чиққан ҳолда таълим муассасаларида ўқитиш жараёнлари онлайн тарзда олиб борилмоқда.

Ўз навбатида таълим жараёнини онлайн тарзда амалга оширилиши ўқувчиларнинг ҳулқи ва одоб-аҳлоқи устидан ўқитувчиларнинг тўла-тўкис назорат қилиш имконини бермаслиги табиий.

Шу боисдан Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бошқармаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлими ва унинг ҳудудий ички ишлар органларидаги масъул ходимлари томонидан ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга янгича ёндашилмоқда.

Ҳусусан, вилоятда яшовчи, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил ҳамда тарбияси оғир барча вояга етмаганларнинг уйларига бориб, кундалик ҳаёт тарзи, масофадан таълим олиш шароити ва имкониятлари инспекторлар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, вояга етмаганлар ва ёшларни жалб этиши мумкин бўлган турли кўнгилочар масканларнинг карантин чекловларига зид равишда фаолият юритишларини олдини олиш мақсадида профилактика инспекторлари ва Ёшлар иттифоқининг вакиллари ҳамкорлигида қўшма рейдлар ҳам ўтказилмоқда.

Вилоятда амалга оширилаётган ушбу профилактик чора-тадбирлар, ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати         

Text to speech