4 Ноябр 2022 йил 599

Кун тартибида хотин-қизлар масаласи

Мамлакатимизда сўнгги йилларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, жамият тараққиётида хотин-қизларнинг ролини ошириш ва  гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг сафи ортиб бормоқда.

Хусусан, Хоразм вилояти ички ишлар органлари хизматига қабул қилинган хотин-қизларнинг сони сўнгги беш йил давомида бир неча бараварга ортган.

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларда хизмат кўникмасини шакллантириш, уларнинг касбий билимларини ошириш ўзига хос ёндашувни талаб этади.

Ана шундан келиб чиқиб, Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режага асосан хотин-қизлар билан алоҳида касбий, жанговор ва саф тайёргарлиги машғулотларининг ўтказилиши йўлга қўйилган.

4 ноябрь куни Хоразм вилояти ИИБ саф майдонида ўтказилган навбатдаги саф кўригида  хотин-қизларнинг кийим-бош кийиш тартибига риоя қилишлари ва хизмат гувохномалари текширилгач, уларнинг саф тайёргарликлари ҳам синовдан ўтказилди.

Шундан кейин соҳада шахолатданган шахсий таркиби сафига кирувчи хотин-қизлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Имяминов  вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимига подполковник Д.Боғибекова тайинланганлигини иштирокчилар эътиборига етказди.

Шундан кейин полполковник Д.Боғибекованинг соҳада хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид режа-дастури эшитилди.

Йиғилишда билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳалардан келиб чиққан ҳолда якунда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech