27 Март 2021 йил 679

Сектор кун тартибида: Хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ташкил этилган секторлар фаолияти йилдан-йилга такомиллашиб, самарадорлиги ортиб бормоқда.

3-секторга масъул этиб бириктирилган ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари ҳам бу борадаги ишларга масъулият билан ёндашиб, амалий чора-тадбирларни туманбай, маҳаллабай, хонадонбой ва фуқаробай тизимида амалга ошириб келмоқдалар.

Хусусан, Хоразм вилоятининг 3-секторида тузилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг доимий иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида бугун вилоятдаги барча шаҳар ва туман ички ишлар органлари бошлиғи ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилди.

Хотин-қизларнинг ҳар бир мурожаати синчковлик билан ўрганилиб, қонуний ҳал этилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, ҳудуддаги “Нотинч оила” профилактик рўйҳатига киритилган хонадонлардаги бугунги вазият ҳам мутасаддилар томонидан батафсил ўрганилди. Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилиб, томонларга мазкур ҳужжат талабларига риоя қилмасликнинг ҳуқуқий оқибати юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ўрганилиши ва ижроси муайян муддатни талаб этадиган мурожаатлар эса қатъий назоратга олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech