25 Август 2021 йил 783

Кун тартибида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масаласи

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масаласига бугунги кунда мамлакатимизда янгича ёндашув ва масъулият билан қаралмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши ҳамкорлигида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича сайёр мажлис ўтказилди.

Йиғилишда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида мутасадди ташкилот раҳбарларининг маъруза ва ҳисоботлари тингланди.

Вилоятда ушбу йўналишда эришилган ижобий натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар кенг муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech