Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини жадаллаштириш йўлида
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати Ишонч маркази раҳбари подполковник Нодиржон Омонов раҳбарлик қилаётган мувофиқлаштириш штаби аъзолари томонидан Хоразм вилоятидаги маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш борасидаги ишлар таҳлилий ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Штаб аъзолари томонидан Хонқа туманида олиб борилган ўрганишлар жараёнида асосий эътибор маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ҳар бир хонадон аҳволини ўрганиб, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳар бир оилани индивидуал ижтимоий ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш, аҳоли мурожаатлари асосида ва ижтимоий ҳимоя режасининг ижросини ўрганиш жараёнида ижтимоий хизматларнинг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш, мураккаб ва юқори технологик тиббий амалиётларга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез-ортопедия буюмларига ва шу каби бошқа ижтимоий хизматларга оилаларнинг эҳтиёжи бўйича тавсиялар ва буюртмалар бериш амалиёти атрофлича ўрганилиб, ушбу ишларни жадаллаштириш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Шунинг билан бир қаторда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонлик ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам штаб аъзолари томонидан ўрганилиб, бу борада йўл қўйилган камчиликларни бартараф чоралари кўрилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати