7 Апрел 2022 йил 557

“Маънавият ойлиги” доирасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар белгилаб олинди

Айни кунларда ички ишлар органларида “Ватанга ва халкка садокат билан хизмат килиш — олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Мазкур ойлик доирасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг масъул ходимлари ҳудудларга хизмат сафари уюштириб амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.

Бу борада Хоразм вилояти ИИБ га хизмат сафари билан келган ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходими капитан И.Абдуллаев томонидан вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари ҳамда соҳавий ва ҳудудий ички ишлар органларидаги маънавий-маърифий ишларга масъул бўлган ходимлар иштирокида видеоконференц алоқа шаклида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда жорий йилнинг 2 апрель кунидан 2 май кунига қадар ички ишлар органларида ўтказиладиган “Маънавият ойлиги” доирасидаги ҳар бир маънавий-маърифий тадбирни юқори савияда ташкил этиш ва кутилган самарадорликка эришиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида Хоразм вилояти ИИБ ва унинг соҳавий ҳамда ҳудудий органларида амалга оширилиши режалаштирилган маънавий-маърифий тадбирлар маъқулланиб, ўзаро амалий ёрдам кўрсатиш ва ҳамкорлик қилиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech