6 Апрел 2022 йил 579

“Маънавият ойлиги” доирасида тарихий обидаларга саёҳат уюштирилди

Айни кунларда Хоразм вилояти ички ишлар органларида “Ватанга ва халкка садокат билан хизмат килиш — олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 6 апрель куни вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан “Маънавият ойлиги” доирасида ўтказилган “Маънавият маршрути” тадбири ҳам таассуротларга бой бўлди.

Хоразм вилояти ИИБ ва Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ нинг бир гуруҳ ёш ходимлари иштирокида дастлаб Урганч шаҳридаги музейда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан “Амир Темур ва Темурийлар даври” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида музей директори Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даврига оид тарихий маълумотларни ходимлар эътиборига етказдилар.

“Маънавият маршрути”нинг кейинги манзили Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” тарихий музей-қўриқхонаси бўлди.

Музей-қўриқхонанинг диққатга сазовор жойларини томоша қилган ёш ходимларга тарихшунос гидлар томонидан етказилган маълумотлар эса обидаларнинг сир-синоатини янада пухта ўзлаштиришлари имкониятини берди.

Кун давомидаги саёҳат ходимларга маънавий озуқа бериш билан биргаликда уларнинг тарихий билимларини ҳам бойитишга муносиб ҳисса қўшди десак муболаға бўлмайди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech