24 Август 2020 йил 783

Мақсад – аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш

 

 

Шу кунларда Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманларида кенг миқиёсда “Тозалаш-Антитеррор” тадбири олиб борилмоқда.

Асосий мақсади аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган мазкур тезкор-профилактик тадбирга ички ишлар органларининг барча куч ва воситалари жалб қилинган.

Албатта бу борада ички ишлар органлари билан Миллий гвардия ва жамоатчилик вакилларининг узвий ҳамкорлиги ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Хоразм вилоятида ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирлар натижасида, жорий йил август ойининг ўтган даврида бир қатор жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга, содир этилган жиноятларни “иссиқ изидан” фош этишга, бир неча қидирувдаги жиноятчиларни ушлаш ва бедарак йўқолган шахсларни оиласига қайтаришга эришилди.

    Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech