29 Июл 2020 йил 870

Мақсад - жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш

Хозирги пандемия шароитида аҳолининг аксарият қисми карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўз-ўзини яккалаш мақсадида имкон қадар  уйида қолмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Хоразм вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт  олдини олишга йўналтирилган профилактик тадбирлар манзилли тарзда амалга оширилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ташаббуси билан “Тан жароҳати етказиш”, “Одам савдоси”, “Фирибгарлик”, “Ўғирлик” ва “Инфекцион касалликлардан сақланиш усуллари” юзасидан кўп нусхада кўргазмали буклетлар тайёрланди.

Дезинфекцион ишлов берилган ушбу буклетлар вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси таркибидаги профилактика (катта) инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан кунлик режа асосида, маҳаллалар кесимида, ҳар бир хонадонга ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига тарқатилмоқда.

Бундан ташқари ушбу профилактик тадбирлар давомида коронавирус инфекцияси билан зарарланган, лекин касаллик енгил кечаётганлиги сабабли уй шароитида даволанаётган шахсларнинг ўзи ва яқинлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилинишининг аҳволи ҳам ўрганилиб, хонадон аъзоларига  қўшимча равишда йўриқномалар берилиб, ажратилган зарур дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларининг топширилиши таъминланмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech