21 Ноябр 2021 йил 488

Матбуот котиби иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди

Хоразм вилоятида хизмат сафари юзасидан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг матбуот котиби полковник Ш.К.Гиясов вилоят ИИБ Ахборот хизматининг фаолиятини ўрганиш билан биргаликда бир қатор очиқ мулоқотлар ҳам уюштирди.

20 ноябрь куни дастлабки очиқ мулоқот Хоразм вилояти ИИБ шахсий таркиби иштирокида бўлиб ўтди. Унда полковник Ш.К.Гиясов ички ишлар органлари ходимларига жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилиш тартиби тушунтирди.

Шунингдек шу куннинг ўзида Хоразм вилоятида фаолият юритиб келаётган журналист, блогер ва ОАВ вакиллари билан ҳам очиқ мулоқот ташкил этилди. Очиқ мулоқотга ташриф буюрган иштирокчиларнинг ички ишлар органлари фаолиятига доир саволларига полковник Ш.К.Гиясов томонидан батафсил жавоб берилди. Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган саволлар юзасидан белгиланган муддатда жавоб берилиши таъкидлаб ўтилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech