15 Феврал 2021 йил 1381

МИРЗО БОБУР ҚАЛБИДА ВАТАН МАДҲИ

Буюк ўзбек шоири, давлат арбоби ва тарихчи олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хоразм академик лицейида “Мирзо Бобур қалбида Ватан мадҳи” мавзусида адабий-бадиий тадбир ташкил этилди.

         Шох ва шоир Мирзо Бобур асарларини, ғазал ва рубоийларини чуқур ўрганиш, мавзу-ғоясини теран мушоҳада қилиш, бадиийлик, санъат сирларини эгаллаш  ўқувчилар томонидан очиб берилди. Тадбирда иқтидорли ўқувчилар томонидан шоирнинг  ғазал ва рубоийлари, ҳаёт-ижоди билан боғлиқ  саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бахш этди. 

Фаол иштирок қилган ўқувчилар академик лицей раҳбарияти томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Элёрбек Матяқубов ,

ИИВ  Хоразм академик лицейи директорининг ўринбосари

Text to speech