10 Феврал 2022 йил 1037

Навоийни англаш – маънавиятни англашдир

Буюк мутафаккир, шоир ва ёзувчи, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан ИИВ Хоразм академик лицейида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда лицей ўқувчилари томонидан А.Навоий ҳаёти ва ижодига бағишлаб саҳна кўринишлари намойиш этилиб, шоир ижодидан ғазаллар ўқилди. Ўқувчилар ўртасида гуруҳларга бўлинган ҳолда А.Навоий ҳаёти ва ижодига оид саволлардан иборат “Заковат” интелектуал ўйинлари ўтказилди.

Шунингдек, А.Навоий ижодига бағишлаб ўқувчилар ўртасида онлайн тест синовлари, иншолар танлови ҳамда “Энг яхши ғазал ижрочиси”каби танловлар ўтказилиб, ғолиблар лицей раҳбариятининг диплом ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.   

Бундай тадбирларни ташкиллаштиришдан асосий мақсад, албатта ёш авлодни ўз аждодларидан фахрланиши, уларга муносиб ворис бўлишга интилиши ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, чинакам халқ химоячиси бўлиб улғайиши, она Ватанга муҳаббат каби туйғуларни шакллантиришдан иборатдир. Қолаверса, Навоийни англаш – маънавиятни, ўзлигимизни англаш демакдир.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech