10 Январ 2023 йил 498

Назарий ҳамкорлик амалий ютуқлар гаровидир

Айни кунларда Хоразм вилоятидаги барча шаҳар ва туман ҳокимликлари таркибий бўлинма мутахассисларининг билим ва малакаларини ошириш мақсадида ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали  томонидан белгиланган режага мувофиқ ўтказилаётган ўқув машғулотларида Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан соҳага оид қонунчилик тарғиботи бўйича семинар-тренинглар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 10 январь куни бўлиб ўтган машғулотларда Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари капитан С.Худайберганова “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш” номли мавзу доирасида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб ўтган бўлса, Урганч шаҳри бўйича бўйича ИИО ФМБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор Ш.Ботирова “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш” мавзусини Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан келиб чиққан ҳолда батафсил тушунтирди.

Албатта ўтказилаётган бу каби семинар-тренинглар соҳа мутахассисларининг билим ва малакаларини ошириш, касбий кўникмаларини шакллантириш билан биргаликда соҳалар ўртасида назарий ҳамкорликни янада таъминлаш орқали кундалик ҳаётимизда амалий ютуқларга эришиш борасида муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech