"Нурли маскан"да китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Хива шаҳридаги “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ИИВ Бирлашган таҳририяти томонидан нашрга тайёрланган “Нурли маскан орзулари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари, мактаб-интернат ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Маънавий-маърифий тадбирда сўзга чиққанлар китоб мутолааси, унинг инсон камолотидаги муҳим ўрни ҳусусида гапириб, мазкур китоб ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Китоб тақдимотида мактаб-интернат ўқувчиларининг “Нурли маскан орзулари”да чоп этилган ижод намуналаридан, қўлга киритган ютуқлари ҳақидаги лавҳалардан ўқиб эшиттирилди.
Тадбир сўнгида мактаб-интернатнинг энг иқтидорли ўқувчиларга ҳамда муассаса кутубхонасига ушбу китоб тўплами тантанали равишда топширилди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Postda” мухбири