25 Декабр 2021 йил 564

ОАВ вакиллари ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди

Хоразм вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида вилоят ИИБ бошқармаси Ахборот хизмати ва вилоят ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати ташаббуси билан 2021 йил 25 декабрь куни навбатдаги матбуот анжумани ва очиқ мулоқот ўтказилди.

“Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш” ва “Хоразм вилоятида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзуларида ўтказилган очиқ мулоқот ва матбуот анжуманига вилоятимизда фаолият юритаётган журналист, блогер ва ОАВ вакиллари таклиф этилди.

Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари томонидан бугунги кунда ички ишлар органларини профессионал кадрлар билан жамлаш, ходимларни она – Ватанга муҳаббат ва хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялаш, уларни юксак инсоний ва маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган халқпарвар ходим даражасига етказиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берилди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари эса ОАВ вакиллари ва блогерларнинг бугунги кунда вилоятимизда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар борасидаги саволларига атрофлича жавоб бердилар.  

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech