4 Ноябр 2020 йил 853

Обод ва хавфсиз маҳаллани шакллантиришда Хоразм тажрибаси яратилади

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида аҳолининг турмуш тарзини юксалтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилаётгани тўғрисида хабар берган эдик.

Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган текширув якунларига бағишланган йиғилиш 4 ноябрь куни Хоразм вилояти ҳокимлиги биносида бўлиб ўтди.

Генерал-майор А.И.Икрамов раислигида танқидий ва таҳлилий руҳда  ўтган йиғилишда вилоятдаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма ва бўлимларининг масъул ходимлари иштирок этдилар. Бугунги кунда маҳаллаларда ҳамкорликни таъминлаш борасида камчиликларга йўл қўйиб келаётган масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Ўз навбатида ўрганиш ва текширув якунларига кўра иш фаолиятлари намунавий деб топилган маҳалла фаолларидан бир гуруҳи моддий рағбатлантирилди.

Йиғилиш якунида Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ички ишлар органлари ва фуқаролар йиғинларининг узвий ҳамкорлигини самарали ташкил этиш, аҳолининг турмуш тарзини юксалтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларни тизимли йўлга қўйиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли билан ишлаш тартиби юзасидан кўргазмали тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда келтириб ўтилган тизимли ўзгариш ва янгиликлар обод ва хавфсиз маҳаллани шакллантиришда Хоразм вилояти тажрибаси сифатида қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech