21 Феврал 2022 йил 573

Ўқувчилар хурсанд бўлишди

Ўзбек халқи азал-азалдан болажон халқ. Буни бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан, имтиёзлардан ҳам билиб олиш мумкин. 

   Бугунги кунда республикамиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, умумтаълим мактабларидаги ўқув жараёнлари онлайн тарзда давом этмоқда. Ушбу машғулотларни назоратга олиш ҳамда ўқувчиларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида Боғот тумани ички ишлар бўлими ходимлари ота-оналари қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган мактаб ўқувчиларининг хонадонига ташриф буюришди.

   -Онлайн дарс машғулотларини бажараётганимда уйимизга ички ишлар ходимлари келиб қолишди,-дейди тумандаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Севинчой Сапаева.-Улар фанлар бўйича бажараётган машғулотларимни кўздан кечириб, савол-жавоб қилишди. Хонадонимиздаги шароитларни ўрганишди. Сўнгра менга бадиий китоблар ҳамда шашка-шахмат доскаси совға қилишди. Мен ички ишлар органлари ходимларининг бундай меҳр-мурувватидан жуда хурсанд бўлдим.  

   "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" муносабати билан ўтказилган ушбу тадбирда туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тумандаги 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси Умиджон Қурбонов, 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шаҳзодбек Ботиров, 23-умумтаълим мактаби ўқувчиси Худойберган Машарипов, 4-умумтаълим мактаби ўқувчиси Сухробжон Рахимберганов сингари 17 нафар ўқувчиларга спорт анжомлари, шашка ва шахмат доскалари, бадиий китоблар ҳамда ўқув қўлланмалари совга қилинди.

 

                                                                        майор Мурод ЗАРИПОВ,

Боғот тумани ИИБ ходими

Text to speech