Қорадори-2021: Хоразм вилоятида тезкор-профилактик тадбирлар ҳамкорликда амалга оширилмоқда
Жорий йилнинг 1 май кунидан “Қорадори-2021” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи бошланганлиги тўғрисида хабар берган эди.
Айни кунларда Хоразм вилоятида мазкур ойлик доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда турли тезкор-профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Урганч Давлат университети талабалари билан гиёҳвандлик воситаларининг салбий оқибатларига бағишлаб ўтказилган учрашувда ИИВ ва Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари ҳамда вилоят ОИТС га қарши курашиш маркази етакчи мутахассислари иштирок этиб, мавзу юзасидан асослантирилган маълумотларни иштирокчилар эътиборига етказдилар.
Учрашув ва йиғилишлар давомида гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари акс этган видеофильмларнинг намойиш этилиши ва ички ишлар органлари томонидан тайёрланган махсус буклетларнинг тарқатилаётганлиги мавзунинг иштирокчилар учун янада тушунарли бўлишини таъминламоқда.
Мазкур ойлик доирасида амалга оширилган ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режа асосида Хоразм вилояти ИИБ соҳавий ва ҳудудий тузилмалари шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларнинг масъул ходимлари иштирокида муҳокама қилиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Қорадори-2021” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи жорий йилнинг 30 июнь кунига қадар давом этади.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати