16 Феврал 2021 йил 1246

Ораста кийиниш ва шахдам қадам ташлаш ички ишлар органи ходимига хосдир

Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат кийимини ораста кийишлари ва шахдам юришларини таъминлашда саф тайёргарлиги ва саф кўрикларини ўтказиш муҳим ўрин тутади.

Шу боис, Хоразм вилояти ИИБ ва унинг соҳавий ҳамда ҳудудий тузилмаларида саф кўриги ва саф тайёргарлигини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф низоми қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 8 августдаги “Ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи талаблари асосида айни кунларда вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан ўтказиладиган саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотларида барча ходимлар фаол иштирок этмоқдалар.

Саф кўригида ходимларнинг хизмат кийимидаги алоҳида ажратиб турувчи атрибутикаларининг белгиланган тартибда ўрнатилганлиги, тегишли ҳужжатларининг мавжудлиги ҳам  текширилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech