Пробация хизмати фаолиятидан: Инсонпарварлик тамойилининг амалий ифодаси
Хоразм вилояти ички ишлар органларининг пробация хизмати ходимлари судлар томонидан тайинланган озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини таъминлашда, хизмат рўйхатида турган шахсларга нисбатан қонунларда назарда тутилган инсонпарварлик тамойилларининг ўз вақтида татбиқ этилишига алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар.
Бу борада айниқса судлар томонидан тайинланган жазоларни ўташ даврида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилган, зиммаларига юклатилган вазифага масъулият билан ёндашган, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан судларга ўз вақтида тақдимномалар киритилаётганлиги хизмат ходимларининг рўйхатга олинган ҳар бир шахснинг тақдирига бефарқ эмаслигидан далолатдир.
Жорий йилнинг 7 январь куни жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар ва Урганч туман судлари томонидан ИИБ пробация гуруҳи ҳисобида турган 8 нафар шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисида киритилган тақдимномалар сайёр судда кўриб чиқилди.
Суд томонидан илгари тайинланган жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган шахсларнинг келгуси турмуш тарзи тўлиқ ўрганилиб, зарур ҳолларда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан мутасадди органларга ҳам тақдимномалар киритилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати