18 Ноябр 2020 йил 1350

Профилактик суҳбатлар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган

Хоразм вилоятида ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг барчаси билан вилоят ИИБ раҳбарияти ва маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона бошлиғи томонидан қатъий тартибда профилактик суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.

Мазкур муассасага хотин-қизлар келтирилган ҳолатларда эса, улар билан қатъий тарзда вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходималари профилактик суҳбат ўтказадилар.

Ўтган хафтада ижтимоий тармоқларда Шовот туманида бир неча хотин-қизларнинг ўзаро жанжаллашгани акс этган видеолавҳа шов-шувга сабаб бўлган эди. Ушбу ҳолатга ички ишлар органлари томонидан зудлик билан аниқлик киритилди ва суриштирув ишлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилди.

Ҳуқуқбузарликка қўл урган аёлларнинг қилмиши Шовот тумани маъмурий суди томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Суд томонидан тайинланган жазони ўташлиги учун 16 ноябрь куни махсус қабулхонага келтирилган ушбу хотин-қизлар билан вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари майор Д.Боғибекова профилактик суҳбат ўтказиб, уларга содир этган ҳуқуқбузарликлари ва тайинланган жазонинг моҳиятини батафсил тушунтирди.

Шунингдек шу куни махсус қабулхонада сақлаётган эркаклар билан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник С.Раҳимов профилактик суҳбат ўтказди. Бунда ҳар бир ҳуқуқбузарнинг қилмиши ва турмуш тарзи батафсил ўрганилиб, келгусида улар томонидан қайта ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш мақсадида зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech