2 Феврал 2022 йил 577

Профилактика инспекторларига услубий ёрдам кўрсатилмоқда

Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ўзларининг кундалик хизмат фаолиятини бевосита аҳоли орасида олиб боришади.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан 2017 йилда профилактика инспекторлари учун ўзлари хизмат олиб бораётган маҳалла ҳудудида хизмат уйларининг қуриб фойдаланишга топширилганлиги эса профилактика инспекторларини аҳоли билан янада яқинлаштирди, таъбир жоиз бўлса улар эндиликда маҳалланинг ички ишлар органларидаги вакилига айланишган.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-топшириққа асосан вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактика бошқармаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, вилоятдаги барча профилактика (катта) инспекторларининг хизмат фаолияти ўрганилиб, уларга услубий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бунда асосий эътибор профилактика (катта) инспекторларининг хизмат олиб бориши учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда уларнинг иш юритувида бўлган ҳужжатларнинг қонунийлиги ўрганилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлашдаги кўникмалари оширилмоқда.

Шунингдек профилактика (катта) инспекторларининг хизмат уйидан фойдаланиши, шу билан биргаликда оилавий шароити ҳам ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганилмоқда.

Амалга оширилаётган ушбу чора-табдирлардан кўзланган асосий мақсад жиноятларни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда маҳаллабай тизимини самарали йўлга қўйиш, ҳар бир фуқарода “менинг маҳалламда жиноят бўлмаслиги керак” деган эзгу ғояни шакллантиришдан иборатдир.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech