5 Июн 2020 йил 980

Профилактика соҳасидаги ҳамкорлик

Айни кунларда Хоразм вилоятида ички ишлар органларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва Миллий гвардия сафида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида соҳавий ҳамкорлик самарали йўлга қўйилган десак муболаға бўлмайди.

Хусусан, бугун юқоридаги икки ҳамкор соҳа вакилалари Урганч шаҳрида аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширдилар.

Жумладан, бугунги куннинг долзарб муаммолари бўлган коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга оид тартиб-қоидалар, шунингдек фирибгарлик, ўғирлик, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг қурбони бўлишни олдини олиш, бу турдаги жиноятлар учун қонунда назарда тутилган жавобгарликлар юзасидан Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан тайёрланган кўргазмали буклетлар тарғибот тадбирлари давомида аҳолига тарқатилди.

Ушбу тарғибот ва ташвиқот тадбирлари карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида давом эттирилиши белгилаб олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech