7 Май 2022 йил 625

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати шахсий таркиби иштирокида навбатдаги ўқув машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг  “Хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг раҳбарлари ва профилактика (катта) инспекторларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 7 май куни Хоразм вилоятининг барча шаҳар-туман ички ишлар органларида профилактик (катта) инспекторлари учун навбатдаги ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув-машғулотларига таклиф этилган ҳудудий суд, прокуратура, адлия ва бошқа давлат муассасаларининг маъсул ходимлари янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида батафсил тушунтириш бердилар.

Шунингдек амалдаги қонунлар ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир хилда қўлланилишини таъминлаш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Ўтказилаётган ушбу ўқув машғулотларидан кўзланган асосий мақсад жисмоний ва юридик шахсларнинг ички ишлар органларига қилган мурожаатларини ўз вақтида қонуний ҳал этилишини таъминлашга қаратилган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech