16 Апрел 2022 йил 759

“Қалажиқ-қалъа” маданий-туризм объектига саёҳат уюштирилди

Жорий йилнинг 16 апрель куни вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ва Боғот тумани ИИБ раҳбарияти  ташаббуси билан “Маънавият ойлиги” доирасида ўтказилган “Маънавият маршрути” тадбири ҳам таассуротларга бой бўлди.

Боғот тумани ИИБ нинг бир гуруҳ ходимлари иштирокида тумандаги “Қалажиқ-қалъа” маданий-туризм объектига саёҳат уюштирилди.

Маданий-туризм объектининг диққатга сазовор жойларини томоша қилган  ходимларга тарихшунос гид томонидан етказилган маълумотлар эса ушбу қадимий қалъанинг сир-синоатини янада пухта ўзлаштиришлари имкониятини берди.

Кун давомидаги саёҳат ходимларга маънавий озуқа бериш билан биргаликда уларнинг тарихий билимларини ҳам бойитишга муносиб ҳисса қўшди десак муболаға бўлмайди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech