24 Январ 2023 йил 534

Қарор мазмун моҳиятини пухта ўрганиш ва фаолиятга татбиқ этиш ҳаётий заруратдир

Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини пухта ўрганиш ва хизмат фаолиятига татбиқ этишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни олиб борган Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Имяминов мазкур қарор Янги Ўзбекистоннинг янги ички ишлар органларини шакллантириш борасида қабул қилинган энг муҳим қарорлардан бири эканлигини таъкидлаб, ушбу қарорни барча шахсий таркиб пухта ўзлаштириб олиши, шу билан биргаликда ўз фаолиятларини амалга оширишда мазкур қарорга сўзсиз риоя қилишлари лозимлигини уқтириб ўтди.

Йиғилишда қарорни шахсий таркиб ва кенг жамоатчилик эътиборига тўлиқ ва тўғри етказиш юзасидан лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек мазкур қарор билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”ни шахсий таркибга қисқа муддатда сифатли ўргатиш юзасидан ўқув дастурини ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарорнинг асосий мақсади ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва бутун юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлашдир.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech