18 Январ 2022 йил 120

Қўмондон ўринбосарининг  ҳарбийлар билан учрашуви самимийлик ва ўзаро ишонч руҳида бўлиб ўтди

Мамлакат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳарбийлар зиммасига жуда катта масъулият юклатилган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси ИИВ  Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ҳам мамлакатимиз “ҳаво дарвозалари” ҳисобланувчи халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш борасида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Қўмондонлик масъул раҳбарларининг тез-тез ҳарбий қисмларда хизмат сафари юзасидан бўлиб туришлари эса фаолиятни тўғри ташкил этиш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари Қўмондонининг ўринбосари полковник Н.Пирмаматов 2022 йилнинг 18 январь куни мазкур қўшинга қарашли "Урганч" алоҳида батальонида бўлиб, ҳарбий хизматчилар орасида хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида йиғилиш ўтказди.

Қўмондон ўринбосари ва ҳарбийлар ўртасидаги мазкур учрашув самимийлик ва ўзаро ишонч асосида ташкил этилганлиги боис, ҳарбий хизматчилар ўзларининг барча саволларига батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек йиғилиш иштирокчиларига хизмат жойи ва яшаш хонадонларида ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган профилактик тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари полковник Н.Пирмаматов “Урганч” алоҳида батальонида ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитларни яқиндан ўрганиш мақсадида, батальондаги хизмат хоналари, кутубхона, маънавият-маърифат хонаси, маиший хизмат хоналарини кўздан кечириб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берди. Шу билан биргаликда батальонда ташкил этилган “Амир Темур” ва “Жалоладдин Мангуберди” хоналари ҳамда Ватанпарварлик бурчагининг ҳарбий хизматчиларни  ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлигини билдирди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech