2 Декабр 2021 йил 557

Қонун лойиҳаси юзасидан депутат ички ишлар органлари ходимлари билан ўзаро фикр алмашди

Жамият ривожланишда давом этар экан унинг фаолиятини тартибга солиб турган норматив-ҳуқуқий хужжатларни ҳам такомиллаштириб бориш лозим бўлади.

Бу борада эса ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан олдин кенг жамоатчилик билан, хусусан, хизмат фаолияти бевосита қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан боғлиқ бўлган масъул шахслар билан фикр алмашиш, янги нормаларнинг келгусида жамият равнақи учун янада самарали хизмат қилишини таъминлайди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Нигора Қутлимуратованинг Хоразм вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати батальони шахсий таркиби билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув жараёнида депутат бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсиз масалалари қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги  кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутаётган Қонун лойиҳаси тўғрисида ахборот бериб, бу юзасидан патруль-пост хизмати ходимларининг фикр-мулоҳазаларини тинглади.

Қонунчиликка киритилиши кўзда тутилган янги норма келгусида ППХ фаолиятига замонавий ахборот коммуникация технологияларини татбиқ этиш орқали аввало фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоя қилишга эришиш билан биргаликда ППХ ходимларининг хизмат самарадорлигини ошириш имконияти яратиши борасида депутат ва йиғилиш иштирокчилари ўзаро ҳамфикр эканликларини таъкидлаб ўтдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech